Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим Евро—2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Испанияга қарши мағлубиятдан кейин 21 кишини судга берди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар тарқатди.
Евро—2016 гуруҳ босқичидаги 3 та йирик мағлубиятдан бири бўлган 0:3 ҳисобидан кейин бир қатор кишилар ижтимоий тармоқларда Фотиҳ Терим ва унинг оиласини ҳақоратлаган. Мутахассис эса ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳақоратлаган мухлислар устидан Истанбул судига арз қилишга қарор қилган.
Маълумот учун, Туркия терма жамоаси Евро—2016 гуруҳ босқичининг сўнгги дақиқаларига қадар нимчорак финалдан умид қилди. Италия терма жамоасининг сўнгги дақиқаларда Ирландиядан гол ўтказиб юбориши Фотиҳ Терим шогирдларини Европа Чемпионатидан чиқариб юборди.
Евро—2016 дан кейин Фотиҳ Теримдан кам ҳақорат қилинмаган ва 3 та йирик мағлубиятдан яна бирини қабул қилиб олган Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг Москва судига мурожаат қилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)