АҚШ президентлик лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп британияликлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши учун овоз бериб, мамлакат устидан назоратни ўзига қайтарганлигини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳозирги пайтда Трамп Шотландияда бўлиб, гольф клубининг очилишида иштирок этмоқда.
Референдум ўтказилишидан олдин миллиардер Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши тарафдори эканлигини маълум қилган эди.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласидаги референдум 23 июнь куни бўлиб ўтди. Унда Brexit тарафдорлари 51,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Евроиттифоқдан чиқишга қарши 48,1 фоиз овоз берилган.
Изоҳ (0)