Хитой ва испаниялик олимлар тадқиқот ўтказди ва ҳар йили Пекин 11 сантиметрга чўкаётганлигини аниқлади. Бу ҳақда, The Guardian нашри маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Тадқиқотлар давомида олимлар охирги бир неча йилдаги сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларни таҳлил қилиб чиқди. Натижада хитойликларнинг саноат ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ерости сувларини фаол чиқариб олиши туфайли Пекин ҳар йили ерга 11 сантиметрга ботиб бораётганлигини аниқлади.
Хитой пойтахтининг баъзи туманларида (масалан, Чаоян туманида) чўкиш айниқса фаол содир бўлмоқда. Олимлар бу каби ҳодиса Пекиндаги бинолар ва темир йўлларда жиддий вайронагарчиликларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳозирги пайтда олимлар Пекиндаги чўкиш ҳақида илмий журнал учун мақола тайёрламоқда. Улар мақоланинг 2016 йилнинг охирида чоп этилишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)