Motor1 интернер-нашри Porsche Panamera хэтчбеки янги авлодининг илк расмий суратларини эълон қилди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда. Мазкур модель 28 июнь, сешанба куни расман эълон қилинади.
Маълумотларга кўра, ушбу автомобилнинг Panamera Turbo версияси 550 от кучига, Turbo S модификацияси эса 600 от кучига тенг бўлади.
Аввалроқ германиялик ишлаб чиқарувчилар янги автомобиль дунёдаги энг тезкор люкс седанларидан бирига айланишини маълум қилганди.
Янги Panamera авлоди Volkswagen концернининг MSB платформасида яратилади. Автомобиль конструкциясида пўлат, алюминий ва композит материаллар ишлатилади ва у аввалги авлодига нисбатан 90 килограмм енгил бўлади.
Porsche Panamera рақамли панелга эга бўлиб, унинг ўртадаги тахометри аналогли бўлади. Шунингдек, автомобилда 12 дюймга тенг сенсорли мультимедиа дисплейи ўрнатилади.
Мазкур автомобиллар Париждаги автосалонлардан бирида октябрь ойида кенг оммага тақдим этилади. Porsche Panamera 2016 йилнинг сўнггига қадар сотувга чиқади.
Изоҳ (0)