GM Uzbekistan дилерлик тармоғи Chevrolet автомобилларининг айрим моделларини хариднинг расмийлаштирилиши ҳамон ёки бир неча кун ичида олиб кетиш имконияти билан реализация қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб 74 та савдо майдонида Cobalt, Matiz ва Lacetti моделларининг бир нечтадан комплектацияси таклиф қилинмоқда. Автомобилларни нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоб йўли билан, шунингдек, халқаро пластик карталар ёрдамида Марказий банк курси бўйича АҚШ долларида харид қилиш мумкин.
«Роҳат» салони менежери Муроджон Усмоновнинг таъкидлашича, Lacetti ёки Matiz машинасини расмийлаштиришга 45 дақиқа сарфланади.
«Салонда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) пункти бор, у ерда Тошкент пропискасига эга харидорлар автомобиль сотиб олингани ҳақида ҳисоб-маълумотнома тақдим этиб (маълумотнома нархи — 15 628 сўм), дарҳол давлат рақамини олиши мумкин. Шу тариқа, мижозларимиз бир кун ичида эксплуатацияга тайёр, тўлиқ расмийлаштирилган автомобилга эга бўлади», — деб қўшимча қилди у.
«Роҳат» автосалонида Chevrolet автомобилларининг қуйидаги моделлари мавжуд:
- Matiz — 1–2-комплектациялар (евро) — 14,2–16,5 миллион сўм, ҳисоб-китоб халқаро пластик карта орқали, долларда, Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
- Lacetti — 1−2-комплектациялар — 28,2–37,2 миллион сўм, ҳисоб-китоб халқаро пластик карта орқали, долларда, Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
- Lacetti — 1-комплектация (евро) — 58,7 миллион сўм, юридик шахсларга миллий валютада пул ўтказиш йўли билан реализация қилинади.
«Бизнинг савдо майдонимизга чиқарилган барча автомобилларни тўлов амалга оширилганидан сўнг дарҳол олиб кетиш мумкин, — маълум қилди Sergeli-Avtotexservis салони менежери Изатулла Муратов. — Бизда Cobalt ва Lacetti модификацияларининг яхши танлови мавжуд. Мижознинг талабини дарҳол, уни куттирмай қондира олишдан ҳамиша хурсандмиз. Машина харидини расмийлаштириш жараёни, шу жумладан, ҳисоб-маълумотнома берилиши (нархи — 13 024 сўм) бир соат атрофида вақт олади».
Салон вакилининг ҳикоя қилишича, мижозларни сотувдаги моделлар ҳақида бохабар этиш мақсадида Facebook’да саҳифа очилган. Ахборот ҳафтасига ўртача бир марта янгиланади. Рўйхатларда нафақат нархлар, балки машинани етказиш муддатлари ҳам акс этади.
Sergeli-Avtotexservis’да Chevrolet автомобилларининг қуйидаги моделлари мавжуд:
- Matiz — 3−4-комплектациялар (евро) — 16,9 миллион сўм, ҳисоб-китоб халқаро пластик карта орқали, долларда, Марказий банк тўлов куни белгилаган курс бўйича амалга оширилади.
- Cobalt — 2-комплектация — 28,3 миллион сўм, ҳисоб-китоб халқаро пластик карта орқали, долларда, Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
- Lacetti — 1−3-комплектациялар — 28,4–30,3 миллион сўм, ҳисоб-китоб халқаро пластик карта орқали, долларда, Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
- Cobalt — 3-комплектация — 74,9 миллион сўм, ҳисоб-китоб нақд пулда, миллий валютада амалга оширилади.
Cobalt’нинг бир неча модификациясини ҳам шу йўл билан сотиб олиш мумкин.
Салонлар вакилларининг қайд қилиб ўтишича, сотувда мавжуд машинани бир кун ичида олишда харидор чўнтагидан кетадиган харажат автомобилнинг прайс-листдаги нархи ҳамда давлат рақами олиш учун керак бўладиган ҳисоб-маълумотнома учун тўловдан иборат.
Ўзбекистондаги бошқа автодўконларда ҳам вазият шунақа эканлиги айтилмоқда. Миллий валютада, нақд пулга Cobalt’нинг 3−4-комплектацияларини, 74,9−80,6 миллион сўмга сотиб олиш мумкин. Халқаро пластик карта бўйича 1–2-комплектациядаги Matiz (14,2−16,5 миллион сўм), 4-комплектациядаги Nexia SOHC (22,3 миллион сўм), 1–2-комплектациядаги Cobalt, шу жумладан, унинг автоматлаштирилган ўтказмалар қутисига эга модификацияси (25,9−32,7 миллион сўм), 1–2-комплектациядаги Lacetti (28,2−37,2 миллион сўм) реализация қилинмоқда.
Юридик шахслар қуйидаги автомобилларни миллий валютада пул ўтказиш йўли билан сотиб олиши мумкин: 1-комплектациядаги Lacetti (евро) — 58,7 миллион сўм, 3−4-комплектациядаги Cobalt (евро) — 80,6 миллион сўм.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)