Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро астрономлар гуруҳи янги улкан К2-39b экзосайёрасини кашф этди, у юлдуз атрофида унга шунчалик яқин масофада айланадики, у қуйилиш кучидан аллақачон вайрон бўлиб кетиши керак эди. Мақоланинг дастлабки версияси arXiv.org сайтига жойланди.

Фото: NASA

Фото: NASA

Сайёра «Кеплер» К2 космик телескопи миссияси чоғида аниқланди. К2-39б орбитаси параметрларини ўлчаш учун астрономлар Чилидаги Ла-Силья юқори аниқликдаги спектрографи, шунингдек, Лас-Кампанас Обсерваториясидаги Магеллан телескопидан фойдаланди. Ердаги асбоблар ёрдамида олимлар экзосайёранинг айланиши натижасида юлдузнинг тебранишини ўлчади.

Натижалар К2-39b Ердан 50 марта оғирроқ ва саккиз марта каттароқ эканлигини кўрсатди. Бироқ энг ҳайратланарлиси шуки, сайёрада бир йил атиги 4,6 Ер кунидан иборат бўлиб чиқди. К2-39b ота-она юлдузига жуда яқин жойлашгандагина, айланишнинг бундай даври кузатилиши мумкин, аммо шу билан бирга, у вайронкор қуйилиш кучлари таъсири остида бўлади.

Ота-она юлдузининг оғирлигини ҳисобга олган ва К2-39b шу орбитада қолишини тахмин қилган ҳолда, астрономлар ушбу сайёра 150 миллион йил яшашини аниқлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади