Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев Ўзбекистон олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016/17 йилги ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошлангач, тақдим этиладиган ҳужжатлар орасида биометрик паспорт зурурлиги ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди, деб хабар бермоқда UZ24.
«Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эски кўринишдаги паспорти 2018 йилнинг 1 июлига қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар. Биометрик паспорт шарт эмас», – деб аниқлик киртди Хушнудбек Худайбердиев.
Изоҳ (0)