Хитой шарқидаги Яньчэн шаҳрида авж олган қуюн 78 кишини ҳаётдан олиб кетди. Яна 500 га яқин одам жароҳат олди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, жабрланганларнинг 200 нафари ўта оғир жароҳатлар олган ва госпитализация қилинган. Ҳозирча қидирув-қутқарув операцияси якунланмагани боис қурбонлар сони яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Цзянсу провинциясининг бир қатор туманларини қамраб олган табиий офат охирги ярим аср давомида кузатилган энг қудратли қуюн бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)