Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилиниши билан ташкилотга аъзо мамлакатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти ҳажми қарийб икки бараварга ўсиб, 20 триллион долларга етади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг ШҲТдаги махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирда ташкилотга аъзо олти давлатнинг (Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) умумий кўрсаткичи 12 триллион долларга тенг.
«Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши билан бу рақам 20 триллион долларга етади», — маълум қилди Ҳакимов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиш жараёни ШҲТнинг Тошкент саммитида бошланади.
Изоҳ (0)