Рим папаси Франциск 24 июнь куни Арманистонга ташрифи олдидан мамлакат халқига хабарнома йўллади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Шу лаҳзадан бошлаб барчангизни ҳаворий сафар олдидан ибодат қилишингизни сўрайман. ‘Биринчи христиан мамлакатига ташриф’ шиори остида сизлар томонга йўл оляпман», – дейилади хабарномада.
«Мен Арманистоннинг сирли баландликларига биродарингиз сифатида чеҳраларингизни кўриш, сизлар билан ибодат қилиш ва дўстлик неъматини бўлишиш учун ташриф буюраман. Сизнинг тарихингиз менда ҳайрат, севимли халқингиз билан бўлиб ўтган воқеалар эса қайғу ҳиссини уйғотмоқда», – деди Франциск.
Рим папасининг Арманистонга ташрифи 24–26 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)