Миср ҳукумати 19 май куни Ўрта Ер денгизида қулаган, EgyptAir авиакомпаниясига тегишли A320 лайнери йўловчилари ва экипажи аъзолари ҳалок бўлганини расман тан олди. Тегишли ҳужжат Миср бош вазири Шариф Исмоил томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Шу пайтга қадар, расмий шахсларнинг жорий баёнотларига қарамай, ҳаво кемаси бортида бўлган барча кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда эди.
23 июнь, пайшанба куни эълон қилинган ҳукумат фармони тегишли хизматлар тилга олинган шахсларнинг ўлими ҳақида гувоҳномалар ҳамда товон пуллари беришни бошлашига имкон беради. Ҳар бир киши учун товон пули 25 минг долларни ташкил этиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган A320 самолёти Қоҳира аэропортига қўнишига тахминан 35 дақиқа қолганда, эндигина Миср ҳаво ҳудудига кирганда радарлар экранидан йўқолган эди. Кейинроқ унинг бўлаклари Грециянинг Карпатос оролларидан топилди.
Изоҳ (0)