«Абу Сайяф» террорчи гуруҳининг етакчиларидан бири 22 июнь куни Филиппин жанубида ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Филиппин миллий полицияси жанубий минтақавий бошқармасининг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, 46 ёшли Усмон Аталад Замбоанга шаҳрида полиция ва қуролли кучларнинг қўшма тадбири давомида қўлга олинган.
«Аталад одам олиб қочиш билан боғлиқ етти ҳолатда айбланмоқда», — деб маълумот берди полиция вакили.
Ўз навбатида, Филиппин қуролли кучлари жанубий бирлашган қўмондонлиги хабарига кўра, Патикул аҳоли яшаш пункти яқинида ўтказилган операция чоғида гуруҳнинг уч жангариси йўқ қилинган, ўн нафари яраланган.
Изоҳ (0)