Аҳмад Қодиров номидаги жамғарма Рамазон ойи давомида Суриянинг турли вилоятларида 120 тонна озиқ-овқат тарқатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, жамғарма вице-президенти Зиёд Сабсабий маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳозирда ҳам Дамашқнинг камбағал туманлари аҳолиси ҳар куни 20 мингта кечки овқат ва 5 мингта нонушта олмоқда.
«Камбағал туманлар ва бошпаналарда ҳар куни 20 мингта ифторлик (кечки таом) ва 5 мингта саҳарлик (нонушта) тарқатилмоқда. Яқин кунларда 120 тонна озиқ-овқатни (12 килограммдан ўн минг қути) тарқатиш бошланади. Ҳозирча акция Кафрсуси, Аш-Шагур, Барзе, Дарайа, Бейт-Сухн, Саййида Зайнаб ва Вади Машарий (Дамашқ ва Дамашқнинг чекка қисми) туманларида ўтказилмоқда», — дея маълум қилди Сабсабий.
Сабсабий жамғарма озиқ-овқат тарқатишдан ташқари, Суриянинг турли шаҳарларидан 150 нафар касал етим болаларнинг даволанишини таъминлашни режалаштираётганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)