Индонезияда сув тошқинлари ва ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди. Яна 19 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Илгарироқ ҳалок бўлган сони 24 кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.
18 июнь, шанбадан буён тўхтамаётган ёғингарчилик Марказий Ява вилоятида жиддий тошқинларни келтириб чиқарди. Минглаб уйлар сув остида қолди. Ҳукумат кўчада қолганлар учун вақтинчалик бошпаналар барпо этди.
Изоҳ (0)