Перунинг собиқ президенти Альберто Фухимори соғлиғи ёмонлашгани боис қамоқхонадан шифохонага етказилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қамоқ маъмурияти раҳбари Хулио Маганнинг сўзларига қараганда, Фухимори кучли гипертониядан азият чекмоқда, шунингдек, унда оғиз бўшлиғи ва ошқозондаги оғриқлар ҳамда тушкунлик кузатилмоқда.
1990–2000 йилларда Перу президенти лавозимини эгаллаган 77 ёшли Альберто Фухимори 2009 йилда коррупция ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айбланиб 25 йилга қамалган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой унинг қизи — Кейко Фухимори президентлик баҳсларида мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)