«Islom.uz» фойдаланувчиларидан бири сайт маъмуриятига «тунги 00:00 – 01:00 да енгил саҳарлик қилиб, ният билан оғиз ёпиб ухлаш мумкин ёки йўқлиги» борасида мурожаат қилди.
«Ифторлик (оғиз очиш) қилиб бўлгандан сўнг, соат 23:00 – 00:00 да ухлаб, саҳарликка яқин, яъни, 02:00 – 03:00 да уйқудан тураман. Оғиз ёпиш вақтига қадар енгил саҳарлик қилиб, яна ухлашга ётмоқдаман. Ишхонада иш ҳажми кўп бўлганлиги учун бироз уйқусизликдан қийналиб, ишимга таъсир этиш ҳолатлари бўлмоқда. Шунинг учун, ифторликдан сўнг ухламасдан, 00:00 ёки 01:00 да енгил саҳарлик қилиб, ният билан оғиз ёпиб ухласам бўладими? Ёки тақвимда кўрсатилган саҳарлик вақтига яқин оғизни ёпиш керак бўладими?» – дея мурожаат қилди фойдаланувчи.
«00:00 ёки 01:00 да енгил саҳарлик қилиб, ният билан оғиз ёпиб ухласангиз бўлади», – деб жавоб қайтарди сайт маъмурияти.
Изоҳ (0)