Чикаго шаҳрининг чекка қисмида жойлашган Швейцариянинг Nestle компаниясига қарашли шоколад фабрикасида кимёвий воситаларнинг сизиб чиқиши юз берди. Бу ҳақда фабрика директори ўринбосари Жон Радзинскининг маълумотига таяниб, ABC News маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Унинг сўзларига қараганда, хлорид натрий сизиб чиқа бошлагандан кейин фабрика ишчилари нафас олиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қила бошлаган. Фабриканинг ўзида тиббий ёрдам олган 17 кишидан 11 нафари шифохонада қўшимча тиббий ёрдам сўраган.
Кейинроқ Nestle вакилининг маълум қилишича, жабрланган 11 нафар фабрика ходимининг барчасига тиббий муассасадан рухсат берилган. Компания вакилининг сўзлаб беришича, кимёвий воситалар сизиб чиққандан тахминан 2,5 соат ўтиб, фабрика ходимлари кўнгил айниши ва нафас олишнинг қийинлашишидан шикоят қила бошлаган.
Ҳозирги пайтда фабрикада ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)