Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Хаддад ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг яраланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Унинг ўлими ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ унинг яраланганлигини аниқ биламан. Бироқ бу аҳамиятга эга эмас, чунки яқин вақт ичида нафақат ИШИД етакчиси, балки унинг қолган аъзолари ҳам ўлдирилади», — деди у.
Аввалроқ ОАВлар ИШИД етакчиси ал-Бағдодийнинг ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)