2 июндан эътиборан Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспортида бир марта юриш ҳақи 700 сўмдан 900 сўмга оширилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тегишли қарор лойиҳаси Самарқанд вилоят ҳокимияти сайтида чоп этилди. Унда айтилишича, тарифларнинг ўзгартирилиши ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг ошиши билан боғлиқдир.
Амалдаги йўлкира ҳақи 2014 йилнинг июнида жорий этилган эди.
Изоҳ (0)