15 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти бўйича 12:00 атрофида диаметри 200 метрдан 600 метргача бўлган улкан 2007 МК6 астероиди Ер сайёрасидан бирмунча катта масофадан учиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
2007 йилда АҚШнинг Маунт-Леммон обсерваторияси астрономлари томонидан кашф этилган ушбу осмон жисми Ердан 15,2 миллион километр масофадан учиб ўтди. Бу эса у Ер сайёраси учун катта хавфга эга бўлмаганлигини кўрсатади. Бу масофа Ер ва Ой ўртасидаги масофанинг 40 тасига тенг келади.
Мазкур астероид кичик осмон жисмларининг Аполлон оиласига ёки бошқа йирик объект, Ерга яқин келаётган Икар астероиди оиласига кириши мумкин. Икар астероиди 2007 МК6 дан тахминан икки марта катта, унинг вазни эса уч миллиард тоннага яқинлашади.
Изоҳ (0)