АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон мамлакат пойтахти Вашингтон жойлашган Колумбия округида бўлиб ўтган праймеризда ғалаба қозонмоқда. Американинг етакчи ОАВлари юқоридаги башоратни маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, CNN телеканали келтирган маълумотларга кўра, собиқ биринчи хоним бюллетенларнинг 61 фоизи ҳисоб-китобига кўра, овозларнинг 78,8 фоизини тўпламоқда. Унинг рақиби, сенатор Берни Сандерсни қўллаб-қувватлаб 21 фоиз овоз берилган. NBC ва Fox News каналлари ҳам ғалабани Клинтон фойдасига ёзмоқда.
Мазкур праймериз юзаки аҳамиятга эга, Давлат департаментининг собиқ раҳбари ўтган ҳафтадаёқ Демократик партиянинг миллий съездида президентлик лавозими учун номзодини илгари суриш учун етарли овозларни тўплаган эди.
Изоҳ (0)