Вашингтон Халқаро хавфсизлик тадқиқотлар институти экспертлари Шимолий Кореяда ядро қуроли учун мўлжалланган плутоний ва юқори тўйинган уран мавжудлиги бўйича баҳолашни қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Агар 2014 йилнинг охирида мазкур институт экспертлари КХДРнинг ядро захиралари 10—16 та ядро зарядини тайёрлаш учун етарли деб тахмин қилган бўлса, ҳозирда уларнинг миқдори 14—22 тагача деб баҳоланмоқда.
Ҳисоб-китоблар 6 январь куни синовдан ўтказилган бомбанинг ўлчамлари, шунингдек, беш мегаваттли ядровий реактор жойлашган Йонбендаги объект маълумотларига асосланган. Улар Шимолий Корея томонидан қурол-аслаҳага оид уран ишлаб чиқариш учун барпо этилган бўлиши мумкин бўлган иккинчи заводнинг эҳтимолий фаолиятини инобатга олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ҳукумати ядро зарядини яратиш учун плутоний ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)