Ироқ армиясининг ал-Фаллужани ИШИДдан озод қилиш бўйича операциясини ёритаётган журналист тўқнашувлар чоғида жангарилар тарафидан ўлдирилди. Бу ҳақда, Ироқ мудофаа вазирлиги ҳарбий ахборот марказига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳарбий мухбир Фозил ал-Қаравий тез таъсир бригадаси қўмондонлиги ҳузурида ишлаётган эди.
Ҳарбий операция бошланганидан буён ал-Фаллужа яқинида тўртинчи журналист ўлдирилиши.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)