УЕФА икки давлат терма жамоаларининг Евро–2016 доирасидаги учрашувида ишқибозларнинг нолойиқ феъл-атвори туфайли Туркия футбол федерацияси ва Хорватия футбол иттифоқига қарши ахлоқий иш очди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
УЕФА расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, Туркия термаси ишқибозлари пиротехникадан фойдаланган, шунингдек, майдонга бегона буюмларни улоқтирган. Хорватия томони ҳам пиротехника маҳсулотларидан фойдаланишда айбланмоқда. Бундан ташқари, хорватиялик мухлислардан бири учрашув чоғида майдонга югуриб чиққан.
Ишлар 21 июнь куни кўриб чиқилади.
12 июнь, якшанба куни Парижда ўтказилган учрашув хорватлар фойдасига 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Изоҳ (0)