Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон президент Барак Обама, БМТ бош котиби Пан Ги Мун, шунингдек, Калифорниядаги технологик компаниялар вакиллари билан учрашиш мақсадида АҚШга йўл олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг билдиришича, шаҳзоданинг сафаридан кўзланган асосий мақсад Барак Обама даврида бироз совуган ўзаро муносабатларни яхшилашдир. Шунингдек, Суриядаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ар-Риёд вакили АҚШдан Башар Асаднинг душманларини қўллаб-қувватлашни, шунингдек, Эронга нисбатан қатъийроқ позицияда туришни талаб қилмоқчи.
Изоҳ (0)