Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Леонид Андреев – отаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Владимир Андреев хотирасига бағишланиб ўтказилган мамлакат Очиқ Кубоги баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўнкураш баҳсларида кураш олиб борган Леонид Андреев якунда 8250 очко жамғарди. Олимпиада йўлланмаси учун белгиланган меъёр 8100 очкони ташкил этади.
Таъкидлаш жоиз, ХVII Осиё ўйинларининг кумуш медаль совриндори Леонид Андреев бугунги кунда акаси Павел Андреев қўли остида шуғулланиб келади.
Изоҳ (0)