Facebook ижтимоий тармоғи адашиб Филиппинда уруш эълон қилиб юборди, деб хабар бермоқда TJournal.
The Philippine Star нашрининг билдиришича, сервиснинг кўпгина филиппинлик фойдаланувчилари ижтимоий тармоқда жойлаштирилган мустақиллик куни табригини кўрган, аммо байроқ гўё мамлакатда уруш кетаётгандек кўрсатилган.
Филиппин байроғи дунёдаги бошқа барча миллий байроқлардан фарқли бир жиҳатга эга — ундаги ранглар жой алмашиши мумкин: уруш ҳолатида қизил ранг юқорига чиқади, кўк ранг эса пастга тушади, тинчлик пайтида бунинг акси бўлади. Facebook жойлаштирган байроқ тасвирида унинг уруш ҳолатидаги кўриниши акс этган эди.
Facebook бу хато учун узр сўради.
Изоҳ (0)