ИШИД террорчи гуруҳига мансуб деб тахмин қилинаётган 546 нафар жангари Ал-Фаллужадан тинч аҳоли вакилларига қўшилиб чиқиб кетишга уринган пайтда Ироқ ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
2016 йил майида Ироқ армияси Ал-Фаллужани озод қилиш операциясини бошлаган эди. Айни пайтда шаҳарда амалда назоратга олган ҳарбийлар тўқнашувлар ҳудудини тарк этаётган тинч аҳоли вакилларини синчиклаб текшириб, улар орасида яширинишга уринган жангариларни қўлга олмоқда.
Шаҳарда 50 мингга яқин одам қолаётган эди. 11 июнь, шанба куни ҳарбийлар жануби-ғарбдан йўлак очиб, минглаб одамларга шаҳарни тарк этиб, қочқинларни қабул қилиш учун ҳукумат томонидан ташкил этилган пунктларга етиб бориш имкониятини берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)