Шанхайнинг «Пудун» халқаро аэропортида қўлбола портловчи ускунани ҳаракатга келтирган эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда, Shanghai Daily нашрига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Аниқланишича, номи келтирилмаган 30 ёшли эркак иккинчи терминалда ичига портловчи ускуна жойлаштирилган пиво идишини олиб, пилигини ёққан ва рўйхатга олиш пештахтасига қарата улоқтирган. Шиша портлаб, унинг парчалари бир қанча одамни яралаган.
Филиппиннинг 53 ёшли фуқароси, ХХРнинг 67 ва 64 ёшли икки фуқароси яраланган. Жиноятчининг ўзи оғир аҳволга эканлиги билдирилмоқда — портлаш содир этилгач, у рюкзакдан пичоқ чиқариб, бўйнига зарба берган.
«Пудун»да хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Илгарироқ портлашга пиротехник воситалардан иборат юк сабаб бўлгани тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)