Конго Демократик Республикасида икки кеманинг тўқнашуви оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Маи-Ндомбе тумани губернатори ўринбосари Массамба Малика баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
AP агентлигининг билдиришича, кема ҳалокати Маи-Ндомбе кўли устини туман қоплаб, кўришнинг ёмонлашуви оқибатида юзага келган. Ҳалокатга учраган кемалар бортида қанча одам бўлгани ҳанузгача аниқлаштирилмаган, аммо кемалар 100 дан ортиқ одамни сиғдира олмаслиги таъкидланмоқда.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)