АҚШнинг Флорида штатида Кристина Гриммининг концертидан сўнг номаълум эркак хонандага қарата ўқ узди, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Воқеа 10 июнь кечаси Орландода рўй берди. Кристина Гримми ва Before You Exit гуруҳи аъзолари концертдан сўнг мухлисларга дастхат бераётган эди. Шу пайтда номаълум эркак қўшиқчига қарата ўқ узди.
Кристинанинг акаси жиноятчини ушлаб қолишга ҳаракат қилди, аммо у ўзини отиб ўлдирди.
Хонанда оғир аҳволдалиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)