Apple корпорацияси Қуёш энергиясини Купертинодаги (Калифорния штати) янги офиси биносининг томидан туриб сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги талабнома билан Apple Energy LLC шуъба корхонаси энергетика назорати бўйича АҚШ федерал хизматига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Талабнома маъқулланса, компания харидорларга воситачиларсиз энергия етказиб бериш имкониятига эга бўлади. Google бу стратегия устида 2010 йилдан бери ишламоқда, дейилади талабномада.
Apple ва Google энергетик соҳанинг энг йирик инвесторлари сирасига киради. Хусусан, 2015 йилда Apple Сан-Францискодаги Қуёш фермасига 850 миллион доллар инвестиция киритган эди.
Изоҳ (0)