Наманган шаҳрида 2002–2004 йилларда таваллуд топган болалар ва ўсмирлар ўртасида Odil Cup–2016 футбол фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Краснодар» футбол клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Мазкур турнир Наманган шаҳрида туғилиб ўсган, футбол бўйича Ўзбекистон термаси ҳамда «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланган Одил Аҳмедов шарафига номланди. Одил Аҳмедов билан биргаликда Наманган футбол федерацияси, «Навбаҳор» футбол клуби, Imkon Plus компанияси ҳамда «Championat.asia» сайти ушбу турнирнинг ташкилотчиси бўлди.
Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимида Аҳмедов ва унинг оила аъзолари қатнашди. Тажрибали ярим ҳимоячи ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ҳам бевосита иштирок этди.
Odil Cup турнирини ҳар йил ўтказалиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)