Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон боксчи Муҳаммад Алининг дафн маросимида бўлиш учун АҚШга қилган ташрифига муддатидан илгари якун ясади. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, президент ҳамда Туркиянинг бошқа вакиллари АҚШни тарк этишига сабаб маросимнинг биринчи кунида Эрдўғонга тобут устига Каъба тасвирланган ёпинчиқ ташлашга рухсат берилмаганидир.
Бошқа маълумотларга кўра, Туркия дин ишлари бошқармаси раҳбари Мехмет Гўрмазнинг маросимда қироат қилишига рухсат берилмагани бунга сабаб бўлган. Шунингдек, Эрдўғоннинг тан соқчилари ва АҚШ махсус хизматлари вакиллари ўртасида кичик ихтилоф келиб чиққани маълум қилинмоқда.
Эрдўғон АҚШга етиб келишидан илгариёқ вақт етишмовчилиги боис унинг номи чиқиш қилувчилар рўйхатидан ўчирилган эди.
Изоҳ (0)