АҚШ вице-президенти Жо Байден президент Барак Обамадан бир неча соатдан сўнг Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди. Бу ҳақда Politico маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Байден Америка конституциявий жамиятининг съездида чиқиш қила туриб, Клинтонни тўғридан-тўғри эмас, Олий суддаги бўш лавозим ҳақида сўз юрита туриб, ўзи учун маъқул номзодни айтиб ўтган.
«Кейинги президент ким бўлишидан қатъи назар, назаримда, Худо хоҳласа, бу (собиқ) давлат котиби Клинтон бўлади», — деди вице-президент.
АҚШ президенти Барак Обаманинг баёноти унинг Вермонт штати сенатори Берни Сандерс билан учрашувидан сўнг тарқатилган. Сандерс 14 июнь куни Вашингтон штатида бўлиб ўтадиган охирги праймеризда пойгани якунлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)