Афғонистонда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш мамлакат шарқидаги Нангархар вилоятида жойлашган масжидда содир этилди.
Ҳалок бўлганлар орасида масжид имоми ҳам борлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)