Microsoft асосчиси Билл Гейтс тропик Африканинг энг қашшоқ мамлакатларига ёрдам бериш учун товуқ етиштириш бўйича кенг миқёсли кампаниянинг бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гейтснинг таъкидлашича, паррандачилик қашшоқликка қарши курашишнинг самарадор чорасидир. Шу туфайли у минтақага 100 минг товуқ етказиб беришни режалаштирмоқда.
Лойиҳа режасида уқтирилишича, паррандачилик манфаатли ва камхаражат бизнесдир. Бундан ташқари, товуқ тухуми муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади.
Гейтснинг ҳисоб-китобларига қараганда, беш тухум қўювчи товуққа эга фермер уч ой ичида уларнинг сонини 40 тага етказа олади. Ғарбий Африкада товуқнинг ўртача нархи 5 долларни ташкил этади. Натижада фермернинг йиллик даромади минг доллардан ошиши мумкин.
Лойиҳадан кўзланган мақсад тропик Африкадаги оилаларнинг 30 фоизига паррандачиликни йўлга қўйишда ёрдам кўрсатишдир. Ҳозирда паррандачилик билан оилаларнинг 5 фоизи шуғулланади.
Изоҳ (0)