Россия Ҳаво ҳужумига қарши ягона ҳудудий тизимни мустаҳкамлаш учун Қозоғистонга С-300ПС зенит ракета тизимини етказиб берди. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу Остонада Қозоғистон мудофаа вазири Имангали Тасмагамбетов билан учрашуви давомида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида қатнашиш учун Қозоғистонга етиб келди.
«Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа соҳасида Россия—Қозоғистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдамиз. Ҳаво ҳужумига қарши ягона ҳудудий тизимни мустаҳкамлаш учун С-300ПС зенит ракета мажмуаси ва унга ракеталарни текинга етказиб бердик», — деди Шойгу.
У Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Қозоғистон томонига ҳарбий қурилиш бўйича барча масалаларда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)