АҚШ ва Ҳиндистон икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Америка президенти Барак Обама 7 июнь, сешанба куни Ҳиндистон бош вазири Нерандра Моди билан музокараларнинг икки босқичи ўртасидаги танаффусда журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳар иккала томон учун муҳими — шу тариқа халқларимизнинг барқарор иқтисодий имкониятлари ва иқтисодий гуллаб-яшнашини илгари суришдан иборатдир», — деди Америка раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, учрашувларда янги иш ўринлари яратиш, ҳар иккала мамлакат иқтисодиётига киритиладиган инвестицияни ошириш, икки томонлама савдо ҳажмини кенгайтириш учун АҚШ ва Ҳиндистон самаралироқ ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалар муҳокама этилмоқда.
Изоҳ (0)