КХДР ҳукумати ядро зарядини яратиш учун плутоний ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея плутоний ёқилғисини ишлаб чиқаришни яна йўлга қўйди ва бу қарори билан халқаро санкцияларга қарамасдан, ядро қуролини яратиш дастурини амалга оширишни режалаштираётганлигини кўрсатди», — дейди Reuters агентлигининг АҚШ Давлат департаментидаги манбаси.
Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон Пхеньяннинг плутонийни қайта ишлаш бўйича янги ҳаракатларидан ташвишланмоқда. «Шимолий Кореяда юз бераётган воқеалар хавотирланиш учун асос бўлмоқда. Улар Йонбендаги ядро комплексидан 5 МВТ қувватга эга реактордан ишланган ёқилғини олиб, уни қайта ишловчи қурилмага юбормоқда. Қурилмадан улар аввал ҳам ўзининг ядро синовлари учун плутонийни қўлга киритган эди. Улар бу жараённи яна йўлга қўйди», — деб таъкидлайди агентлик манбаси.
Изоҳ (0)