Пентагон Хитойнинг J-10 қирувчи самолёти Шарқий Хитой денгизи бўйлаб халқаро ҳаво ҳудудида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135 разведкачи самолётини «хавфли» тўхтатиб қолганлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Америкалик ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, қирувчи самолётнинг жуда юқори тезлиги туфайли хитойлик учувчиларнинг ҳаракатлари хавфли бўлган.
Май ойида Хитойнинг камида иккита J-11 қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизи устидаги халқаро ҳаво ҳудудида Американинг EP-3 разведкачи самолётини тўхтатиб қолганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Пентагон ҳодисани хавфли деб баҳолаган эди. Чунки маълум бир пайтда Хитой қирувчи самолёти АҚШ самолётига 15 метр (50 фут) масофагача яқин келган.
Изоҳ (0)