Туркиянинг Истанбул шаҳрида 7 июнь, сешанба куни автобус бекати яқинида портлаш содир бўлди, натижада бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш бекат ёнидан полиция автобуси ўтиб кетаётган вақтда юз берган. Туркия телевидениеси хабарига кўра, айнан у теракт нишони бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса Истанбулнинг Везнижилер туманида қайд этилди. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келди.
Изоҳ (0)