Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги смартфонлари қатори GR5 модели билан бойиди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Модель металл корпус ва чиройли дизайн билан ажралиб туради. Унда 8 ядроли процессор, Qualcomm Snapdragon 616, 2 Гб оператив хотира ва 16 Гб ички хотира мавжуд. Шунингдек, Huawei GR5 1920х1080 ечимли, 5,5 дюймли дисплей, 3000 мА/соат ҳажмли батарея, 13 Мп асосий ва 5 Мп фронтал камера ҳамда бармоқ излари сканерига эга.
Смартфон Android 5.1 Lollipop дастурий таъминотида ишлайди; унга Emotion UI 3.1 интерфейс устқурмаси қўшимча қилинган. Модель ўлчами ва вазни — 151,3х76,3х 8,15 мм ва 158 грамм. Телефон 4G LTE тармоқларида алоқани қўллаб-қувватлайди.
Смартфон нархи 1,5 миллион сўмни ташкил этмоқда. Қиёс учун, қаторнинг кенжа модели — GR3 нархи 1,2 миллион сўм туради.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.