«Яндекс» ва Facebook маълумотлар алмашиш, хизматларни бирга илгари суриш юзасидан музокараларни бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Ведомости» нашри манбаларига кўра, Facebook’ни такси чақириш, маҳсулотлар, авиа ва киночипталар харид қилиш, меҳмонхоналарда хона буюртма қилиш каби Россияда оммалашган сервислар қизиқтирмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу сервислар ҳақини тўлаши ёки Facebook’нинг ўзида «Яндекс.Маркет» орқали харид қилиши, мазкур транзакциялар тушумини эса компаниялар бўлишиб олиши мумкин. Шунингдек, компаниялар реклама сотиш учун фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ҳам муҳокама қилаётгани билдирилмоқда.
Ўзининг мобил платформаси бўлмаган ва рақиби — Google Android орқали сервислари тарқалаётганидан норози «Яндекс» учун Facebook муваффақиятли ривожланаётган мобил муҳитга йўл топиш аҳамиятли бўлиши мумкин. Facebook расмий вакили шериклик ҳақидаги саволларга жавоб қайтармаган, «Яндекс» эса қидирув тизими турли компаниялар билан музокараларга доим очиқ эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)