5 июнь куни Қарши шаҳрида бир муддат реконструкциядан ўтказилган Амир Темур кўприги ва унинг атрофида барпо этилган хиёбон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Амир Темур томонидан барпо этилган кўприк мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Қашқадарё дарёси соҳили бўйлаб кемалар тўхтайдиган тўртта жой қурилиб, ёритиш устунлари ўрнатилди. Бу ерга катамаран, туристик катер ва аттракционлар келтирилди.
700 йиллик тарихга эга кўприк қадимда Қашқадарёнинг икки қирғоғини боғлаган.