Иорданияда Ал-Бакаа қочоқлар лагерида теракт юз берди. Оқибатда махсус хизматларнинг беш нафар ходими қурбон бўлди. Бу ҳақда, Petra расмий агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Теракт уюштиришда лагерь ҳудудидаги махсус хизматлар офиси нишонга олинган.
Лагерь мамлакат пойтахти Амман шаҳри яқинида жойлашган.
Иордания ҳукумати вакилининг маълум қилишича, ҳужум мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг биринчи кунида содир этилганлиги террорчиларнинг диндан воз кечганлигидан далолат беради.
Унинг сўзларига қараганда, ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган, унинг тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади.
Маълумот учун, теракт уюштирилган лагерь 1968 йилда фаластинликларни жойлаштириш учун ташкил этилган.