Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари» саҳифасида марҳум диний арбобнинг афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан бирга тушган фотосурати эълон қилинди.

Фото: Facebook / Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Фото: Facebook / Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва афсонавий боксчи Муҳаммад Али кўришмоқда», — деб изоҳ берилди фотосуратга.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муҳокама чоғида фотосурат қаерда олинганини ойдинлаштиришга уринди. Кўпчилик сурат 1978 йилда — Муҳаммад Али Тошкентга ташриф буюрганида туширилганини эҳтимолга яқин тахмин деб ҳисоблади. Фотосуратни жойлаштирган саҳифа маъмури, ўз навбатида, бу масала аниқлаштирилиб, қўшимча тарзда ёзиб қўйилишини айтди.

Муҳаммад Али 3 июнь куни Финикс шаҳридаги шифохонада оламдан ўтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь