Таиланднинг Трат провинциясидаги Чанг оролида жойлашган икки қаватли меҳмонхонанинг қулаши оқибатида бир турист ҳалок бўлди, етти нафари вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вайроналар остида қолиб кетганлар орасида икки ёшли бола ҳам борлиги айтилмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, тўрт хонадан иборат меҳмонхонанинг қулашига кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)