Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Женевада Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан англашув меморандуми имзолади. Бу ҳақда, федерация матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатни имзолаш маросими федерация раиси Танзила Норбоеванинг Халқаро конфедерация бош котиби Шарон Барроу билан билан учрашуви якунларига кўра бўлиб ўтди. Музокаралар Халқаро меҳнат конференциясининг 105-сессияси доирасида ўтказилди.
Меморандум томонларнинг бандликни таъминлаш, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш сингари йўналишлардаги ҳамкорлигини кучайтиришни назарда тутади.
Халқаро меҳнат конференциясининг 105-сессиясида 187 давлатдан ташриф буюрган 5 мингдан ортиқ делегат иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегациясида, шунингдек, меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов бор.
Апрель ойида Шарон Барроу Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)