Парижнинг Лувр музейи Франция пойтахтидаги сув тошқинлари таҳдиди туфайли 3 июнь, жума куни ташриф буюрувчилар учун ёпилади. Бу ҳақда, музей раҳбарияти маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Музейда сув тошқини таҳдидидан огоҳлантириш эълон қилинган.
Лувр раҳбариятининг аниқлик киритишича, музей ходимлари сув тошқинидан ҳимояланмаган ҳудуддаги асарларни эвакуация қилишни бошлайди. Экспонатлар вақтинча юқоридаги қаватларга жойлаштирилади.
Сенадаги кучли ёмғирлар туфайли сув сатҳи 2 июнь, пайшанба куни 5,08 метрга етди. Табиий ҳодиса сабабли таҳдиднинг «тўқ сариқ» даражаси эълон қилинган.